Линклар

30 майга ўтар кечаси Косон қамоқхонасида жазо муддатини ўтаган Исматулла Аббосов жасади Самарқанддаги уйига келтирилиб, эрта тонгда дафн этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабар тарқатди.

Косон колониясидан берилган тиббиёт хулосасида Аббосов миясига қон қуйилиши натижасида оламдан ўтгани айтилади.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир неча моддаси бўйича айбдор топилган 53 ёшли Исматулла Аббосовни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 2005 йилда ўлим жазосига ҳукм қилган, бироқ мораторий туфайли бу ҳукм 25 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирилганди.

Аббосовнинг оила аъзолари уни бошқа одам ўрнига қамалган, деб ҳисоблайдилар.
XS
SM
MD
LG