Линклар

Юзлаб мисрликлар мамлакат собиқ президенти Ҳусни Муборак ва собиқ Ички ишлар вазири Ҳабиб Ал-Адлининг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганига норозилик билдириб пойтахт Қоҳиранинг марказий майдонига йиғилмоқда.

Айрим намойишчилар якшанбага ўтар кечаси тунни Таҳрир майдонида ўтказди.

2 июн куни Миср суди 84 яшар Ҳусни Муборак ва собиқ Ички ишлар вазирини қарийб 800 нафар намойишчини ўлдирганликда айбдор деб топиб, икковига умрбод қамоқ жазоси белгилади.

Суд ҳукмидан норози бўлган 20 мингга яқин одам шанба куни Таҳрир майдонига йиғилди.

Судда Муборакнинг ўғиллари Алаа ва Жамолдан пора олганлик ҳақидаги айблов олиб ташланди ва полициянинг олти нафар собиқ раҳбари оқланди.
XS
SM
MD
LG