Линклар

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таклифига биноат 4 июн куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, икки давлат раҳбарлари сўзлашуви чоғида Ўзбекистон-Россия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Россия раҳбари Ўзбекистондан кейин 5-6 кунлари Хитойга давлат ташрифи билан боради.

Пекинда Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Россия президенти Хитойдан қайтаётиб, 7 июн куни Қозоғистонда тўхтайди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистондан ташқари Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG