Линклар

2014 йилда Бразилияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Эрон терма жамоасини ўз майдонида қабул қилди.

Тошкентдаги “Жар” стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланган ўйин 0:1 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси мағлубияти билан тугади.

Саралаш ўйинларининг “А” гуруҳида Ўзбекистондан ташқари Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан терма жамоалари бор.

Ўзбекистон навбатдаги ўйинни 8 июн куни Ливанда ўтказади.
XS
SM
MD
LG