Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:29

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Эронга мағлуб бўлди


2014 йилда Бразилияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичи ўйинлари доирасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси 3 июн куни Эрон терма жамоасини ўз майдонида қабул қилди.


2014 йилда Бразилияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Эрон терма жамоасини ўз майдонида қабул қилди.

Тошкентдаги “Жар” стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланган ўйин 0:1 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси мағлубияти билан тугади.

Ўзбекистон навбатдаги ўйинни 8 июн куни Ливанда ўтказади.

Эрон жамоасига қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг беш етакчи футболчиси, яъни, Осиё футбол федерацияси томонидан Осиёнинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф қилинган ярим-ҳимоячи Сервер Жепаров, Шавкатжон Муллажонов, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев ва Вагиз Галиулин майдонга тушмади.

Футбол уюшмалари халқаро федерацияси – ФИФАнинг Тартиб-интизом қўмитаси бу футболчиларни “Ҳалол ўйин” принципларини бузганликда айблаб, келгуси иккита ўйиндан четлатган.

Осиё Футбол конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида 9 март куни ўтказилган қуръа ташлаш маросимида 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг 4-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин эгаллаган.

“А” гуруҳида Ўзбекистондан ташқари Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан терма жамоалари ҳам бор.

Австралия, Япония, Иордания, Ироқ ва Оман терма жамоалари эса “В” гуруҳидан ўрин олган.

Бразилияда 2014 йилда ўтказиладиган чемпионатга иккала гуруҳдан иккитадан жамоа йўлланма олади.
XS
SM
MD
LG