Линклар

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад ўз мамлакати “хориждан дастакланаётган ҳақиқий урушга дуч келаётгани” ва “терроризм”га қарши курашда муроса қилмасликка ваъда берди.

Ал-Ассад Ҳаула шаҳрида юздан ортиқ тинч аҳоли ўлдирилишига ҳукуматнинг даҳли йўқлигини таъкидлаб, фожиани “даҳшатли жиноят” деб атади.

Сурия президенти мамлакат истеълочилик давридан бери ўта мураккаб вазиятни бошдан кечираётганини айтди.

Башар Ал-Ассад аввалги чиқишларидаги каби Сурияда рўй бераётган исёнлар учун террорчиларни айблади.
XS
SM
MD
LG