Линклар

Афғонистон Сенати Кобул ва Вашингтон ўртасида имзоланган Стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шартномани маъқуллади.

Бу 2014 йилда хориж қўшинлари олиб чиқилганидан кейин АҚШ аскарларининг Афғонистон ҳудудида қолишига йўл очади.

Афғонистон расмийларига кўра, овоз беришда қатнашган 80 нафар сенатордан 13 нафари келишувга қарши овоз берган.

Афғонистон парламенти мазкур келишувни 26 май куни маъқуллаган. Энди шартнома имзолаш учун Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайга тақдим этилади.

АҚШ ва Афғонистон ўртасидаги Стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шартнома 2 май куни АҚШ Президенти Барак Обама ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай томонидан имзоланган эди.
XS
SM
MD
LG