Линклар

Россия президенти Владимир Путин бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов таклифига биноан расмий ташриф билан Тошкентга келади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ташриф чоғида икки давлат раҳбари Ўзбекистон-Россия ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, минтақавий ва халқаро вазиятга оид долзарб масалаларни муҳокама этиши кутилмоқда.

Ўзбекистондан кейин Владимир Путин 5-6 июн кунлари Хитойга давлат ташрифи билан боради. Пекинда Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Россия президенти Хитойдан қайтаётиб, 7 июн куни Қозоғистонда тўхтайди.
XS
SM
MD
LG