Линклар

Нигерияда ичида 150 йўловчи бўлган самолёт ҳалокатга учради. Хабар қилинишича, авиаҳалокатда 3 кишидан иборат экипаж аъзолари ҳам ҳалок бўлган.

Маҳаллий расмийларга кўра, Dana Air ширкатига тегишли самолёт Лагос шаҳри аэропортидан учиб кетиш чоғида қулаб, яқин атрофдаги турар-жой биноларидан бирига бориб урилган.

Ерда ҳам ҳалок бўлганлар борлигини маълум қилган қутқарув хизмати вакиллари улар сони қанча экани ҳақида аниқ маълумот беролмаяптилар.

Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча очиқланмади.

Associated Press агентлиги маълумотларига кўра, Африканинг кўплаб мамлакатларида авиатранспортдаги хавфсизлик даражаси абгор аҳволда бўлса-да, Нигерияда бу даража нисбатан юқори ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG