Линклар

БМТ бош котиби Сурия бўйича кенг кўламли музокаралар ўтказишга чақирмоқда


БМТ бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун Сурия бўҳрони бўйича кенг кўламли халқаро музокаралар ўтказиш чақириғи билан чиқди.

Унинг бу чақириғи араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг халқаро элчи Кофи Аннан тинчлик режасини амалга ошириш бўйича сўнгги муддатни белгилаб қўйиш талабига жавобан янгради.

Бундай талабни қўйган Араб лигаси вакиллари, агар белгиланган муддатда ҳам Сурияда зўравонликлар тўхтамаса, у ерга халқаро кучлардан иборат қўшин киритиш мулоҳазасини билдиргандилар.

Франция мудофаа вазири Жан-Ив ле Дриан Осиё хавфсизлиги бўйича кеча Сингапурда ўтган саммитда Суриядаги вазиятга ҳарбий аралашувни эҳтимолдан соқит қилмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG