Линклар

Мисрда сайловолди кампанияси ва намойишлар давом этмоқда


Миср президентлигига номзод Аҳмад Шафиқ.

Миср президентлигига номзод Аҳмад Шафиқ.

Ҳусни Муборак иқтидорда бўлган пайтда бош вазир бўлиб ишлаган ва айни пайтда Миср президентлигига номзод бўлиб турган Аҳмад Шафиқ ўз рақиби – “Мусулмон биродарлиги” ҳаракати вакили Муҳаммад Мурсий мамлакатни “ўрта асрлар”га элтажагини билдирди.

Куни кеча намойишчилар томонидан сайлов штаблари ёқилган Шафиқ якшанба куни Қоҳирадаги матбуот анжуманида чиқиш қила туриб, “Мусулмон биродарлиги” Мисрда “сектантлик” давлат барпо қилишга уринаётганини айтди.

16-17 июн кунлари Мисрда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади, унда Аҳмад Шафиқ ва Муҳаммад Мурсий ўзаро куч синашади.

Бу орада Қоҳира ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида собиқ президент Муборак ва унинг яқинлари устидан суд ҳукмидан норози бўлган кишиларнинг намойишлари давом этмоқда.

Шанба куни Ҳусни Муборак ва собиқ ички ишлар вазири 2011 йил қишида юзлаб намойишчиларнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Мазкур судда Муборак ва унинг икки ўғлидан коррупция билан боғлиқ айбловлар олиб ташланди. Маҳкама чоғида яна 6 нафар юқори лавозимли расмий оқланди.

Давлат қораловчиси бу ҳукм юзасидан шикоят аризасини топширган.
XS
SM
MD
LG