Линклар

Қозоғистонда беш киши чўкиб кетди


Қозоғистон жанубидаги Атирау вилоятида ичида беш киши бўлган автомобил Урал дарёсига тушиб кетган. Машина ичида бўлган кишиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлгани айтилмоқда, бироқ ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқ эмас.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугун тарқатган маълумотларга кўра, мазкур фожеа якшанба куни Атирау вилоятидаги Бейбарим қишлоғида содир бўлган.
XS
SM
MD
LG