Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:46

Паркентда ўқитувчилар диндор яқинлари деб ишдан бўшатилган


Тошкент вилоятининг Паркент шаҳрида яқинлари диний сабабга кўра қамалган 14 нафар мактаб ва лицей ўқитувчиси ишдан бўшатилган.

Бу ҳақда Тошкентдаги Мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи хабар тарқатди.

Ташкилот раҳбари Сурат Икромовга кўра, ўқитувчилардан Паркент тумани Халқ таълими бўлими мудири Муҳиддин Ҳасанов ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбурлаган.

Шунингдек, масжидга борадиган ёки яқин қариндошлари диний сабабга кўра қидирувда бўлган ўқитувчилар ҳам “ўз ихтиёрига кўра” ишдан бўшатилган.
XS
SM
MD
LG