Линклар

logo-print
Қўшма Штатлар Хитой ҳукуматини 23 йил аввал Пекиннинг Тянанмин майдонидаги норозилик пайти қамоққа олинган намойишчиларни озод этишга чақирди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тоунер Хитой ҳали ҳам Тянанмин майдонида талабалар намойиши пайти ўлдирилган ва ҳибсга олинганларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилмай келаётганини эслатди.

1989 йилнинг 3-4 июн кунлари Тянанмин майдонида ҳукумат армияси намойишчиларни тарқатган пайт юзлаб одам нобуд бўлгани айтиб келинади.

Хитойлик ҳуқуқ фаолларига кўра, ҳозирда ўндан ортиқ Тянанмин майдонидаги наймойиш қатнашчиси қамоқда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG