Линклар

Ўзбекистон миллий терма жамоасига Миржалол Қосимов бош мураббий этиб тайинланди.

Кеча Ўзбекистон футбол жамоаси Эронга ютқазиб қўйганидан сўнг, Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди.

Вадим Абрамов 2009 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббийлик қилиб келаётган эди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси айнан Вадим Абрамов бошчилигида ўз тарихида илк бор Осиё Кубогининг ярим финалига чиққан.

2009 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2011 йилги Осиё Кубоги саралаш босқич учрашувларининг сўнгги турида Бирлашган Араб Амирликларига ютқазиб қўйганидан сўнг Миржалол Қосимов бош мураббийлик лавозимини Вадим Абрамовга топширганди.

Миржалол Қосимов эса, ўшандан буён Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига бошчилик қилиб келаётганди.
XS
SM
MD
LG