Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:53

Жаҳонда мажбурий меҳнат қурбонлари сони ортмоқда


Қароргоҳи Женевада жойлашган Халқаро Меҳнат ташкилотига кўра, жаҳонда 20 миллиондан ортиқ одам мажбурий меҳнат қурбонига айланган ва улар сони ортиб бормоқда.

Ташкилотга кўра, жаҳон бўйлаб 20 миллиондан ортиқ одам куч ишлатиш таҳдиди ёки мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш орқали меҳнатга мажбурланади.

Мажбурий меҳнат қурбонига айланганларнинг 75 фоизи ёки 14.2 миллион одам иқтисодий наф кўриш мақсадида эксплуатация қилинади. Улар шахта ва плантацияларда меҳнатга мажбурланади.

Шунингдек, қиз-жувонларни жинсий қулликка мажбурлаш ҳам мажбурий меҳнатдир ва жинсий эксплуатация қурбонлари сони ортиб бормоқда.

Халқаро Меҳнат ташкилотига кўра, жинсий қуллик қурбонлари сони 4 ярим миллиондан ортади. Бу ўтган йилгига қараганда 20 фоизга кўпдир

Шунингдек, давлат аралашган мажбурий меҳнат ҳам бор. Булар қамоқхона маҳбусларининг ўта аянчли аҳволда ишлатилиши ёки бўлмаса ҳарбийларнинг маҳнатга мажбурланишидир.

Халқаро Меҳнат ташкилотига кўра, давлат аралашган мажбурий меҳнат қурбонлари сони бугунги кунда 2.2 миллиондан ортади.

Мажбурий меҳнат қурбонларининг 25 фоизидан кўпи 18 ёшгача бўлганлардир.

Марказий ва Шарқий Осиё, Африка ҳамда собиқ Совет ўлкаларида мажбурий меҳнат кўп тарқалган.

Бу ўлкаларда ҳар минг одамнинг тўрт нафари мажбурий меҳнат қурбонидир.

Пул топиш мақсадида хорижий мамлакатларга йўл олаётган ўзбекистонликларнинг ҳам қул қилиб сотилгани ва меҳнатга мажбурлангани холлари кўп.

"Нажот" ташкилотининг сўнгги ҳисоботида Хоразм вилояти Урганч туманидан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига борган 10 дан ортиқ одам қул қилиб сотиб юборилгани ҳақида маълумот берилади.

Россияда қул қилиб сотиб юборилган ва одамфурушлардан зўрға қутилиб қайтиб келган Гулчеҳра Аҳмедова бошдан кечирганларини Озодликка гапириб берди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:55 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистонда дала ишларида болалар меҳнатидан фойдаланилиши борасида халқаро ташкилотлар йиллардан бери бонг уриб келади.

Тошкент ҳукумати Халқаро Меҳнат ташкилоти мутахассисларининг айни муаммони ўрганишига рухсат бермай келaяпти.
XS
SM
MD
LG