Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:38

"Нажот" Каримов ва Путинга мурожаат этди


Хоразмдаги "Нажот" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида ҳар икки икки мамлакат раҳбарларига мурожаат этиб, Тошкентда бўлажак сўзлашувларда ўзбек меҳнат мухожирлари муаммоларини ҳам кўтаришни сўраган.

"Ўзбек меҳнат муҳожирлари сизларнинг ёрдамингизга муҳтожлар ва ўз эътиборингизни қаратишингизни талаб қиладилар", деб билдирилган ташкилот мурожаатида.

Учинчи марта Россия президенти сифатида қасамёд қабул қилганидан кўп ўтмай Владимир Путин 2012 йил ноябригача меҳнат муҳожирлари учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги юзасидан мажбурий имтиҳонлар жорий этилишини талаб қилди, қонунбузарларни қаттиқ жазолашга буйруқ берган.

Тошкентда Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов икки мамлакат ўртасида стратегик шерикликни кучайтириш декларациясини имзолашлари хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG