Линклар

logo-print
Ливия Ўтиш даври ҳукумати пойтахт Триполидаги халқаро аэропорт устидан назоратни ўз қўлига қайтарди.

Душанба куни аэропорт учиш чизиғи бир гуруҳ жанггарилар тарафидан босиб олингани ҳақида хабар берилган эди.

“Ал Авфея бригадаси”га мансублиги айтилаётган жанггарилар 3 июн куни йўқолиб қолган ва ҳукумат қўлида экани тахмин қилинаётган етакчиларидан бирини озод этилишини талаб қилишган.

Аэропорт устидан назоратни қайта олиш амалиётида армия ва Ўтиш даври ҳукуматига хайрихоҳ жанггарилар қатнашгани айтилмоқда.

Амалиёт давомида жабр кўрганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG