Линклар

Европа Иттифоқи яқинда сайланган Сербия президентини Сребреница шаҳридаги мусулмонларга нисбатан амалга оширилган геноцидни инкор этишига тоқат қилолмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

1995 йилда Сербиянинг Сребреница шаҳрида рўй берган геноцидда 8000 мингга яқин мусулмонлар Босния серб кучлари тарафидан қатлиом қилинган.

Геноцид факти Халқаро Жиноятлар Трибунали ва Халқаро Адолат Суди тарафидан тасдиқланган.

Сербиянинг янги президенти Томислав Николич 1 июн куни қилган чиқишида Серебреницадаги қирғинни геноцид деб ҳисобламаслигини айтган эди.

Душанба куни Европа Комиссияси матбуот котиби Пиа Аҳренкилде “Европа Иттифоқи тарихни қайта ёзилишига қатъиян қарши" эканини таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG