Линклар

5 июн куни Қозоғистонда 15 чегарачининг ўлгани муносабати билан мотам тутилади.

Ўтган ҳафта мамлакатнинг Хитой билан чегараси яқинида ёниб кетган назорат пунктида ўлдирилгани тахмин қилинаётган 13 ҳарбий жасади топилган эди.

Орадан бир неча кун ўтгач, яна икки чегарачи ва ўрмон қўриқчисининг жасади топилган.

Ҳарбийларнинг ўлими юзасидан бир қатор версиялар илгари сурилмоқда.

Остона шаҳрида ўтказилган ДНК текширувларида чегарачилар қонида алкогол ва наркотиклар топилмагани айтилмоқда.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Олмаота вилоятидаги мобил чегара заставасида содир бўлган ёнғинни террорчилик ҳаракати деб баҳолади, бироқ унинг ортида кимлар турганлигига ойдинлик киритмади.

Хитойликлар Қозоғистон ҳудудида ноқонуний равишда доривор гиёҳлар йиғишининг олдини олиш мақсадида Остона ҳар йили ёз фаслида Хитой чегараси бўйлаб мобил назорат пунктлари ўрнатади.
XS
SM
MD
LG