Линклар

logo-print
Россиялик миллиардер, президентликка собиқ номзод Михаил Прохоров янги сиёсий партия ташкил қилганини эълон қилди.

“Фуқаролик платформаси” номини олган партиянинг мақсади, Прохоровга кўра, “фуқаролик жамияти фаолларининг сайловларда қатнаша олиши учун лицензия яратиш"дир.

Шу боис янги партия сафида 500 дан кўп аъзо бўлмайди. Бу эса сиёсий партиянинг рўйхатдан ўтиши учун керак бўлган минимал рақамдир.

Михаил Прохоров ўзи янги партияга аъзо бўлмаслигини ва партия раҳбарларсиз бошқарилишини айтиб ўтди.

Март ойида ўтган президент сайловларида 47 ёшли миллиардер 8% овоз билан учинчи ўринни эгаллаган эди.

Сайловолди кампаниясида Владимир Путин сиёсатини кам танқид қилгани учун мухолифат гуруҳлари Михаил Прохоровни Кремл одами эканлигини иддао қилишган.
Прохоровнинг ўзи эса буни инкор этиб келади.
XS
SM
MD
LG