Линклар

Норвегиялик террорчи Андерс Брейвик ишини кўриб чиқаётган судяларнинг бири маҳкама жараёнида компютер ўйини ўйнаётганлиги жамоатчиликка маълум қилинди.

Судя Эрнст Хеннинг Эйлсен компютерда "Пасянс" қарта ўйинини ўйнаб ўтиргани акс этган фотосурат Норвегиянинг "Верденс Ганг" газетасида чоп этилди.

Нашрда айтилишича, судя ўйин ўйнаётган пайтда гувоҳларнинг бири ўз кўрсатмаларини бераётган бўлган.

Судянинг расмий вакили “судлар маҳкамада қатнашаётганларни доимо диққат билан тинглаши” ва “диққатни бир жойга жамлаш учун ҳар хил услублар бор”лигини қайд этди.

Брейвик 77 одамни ўлдирганини тан олган. У Ослода содир этилган ва 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашлар учун ҳамда Утойя оролида 69 кишини отиб ўлдиргани учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Брейвикка кўра, у Норвегия ҳукумати томонидан олиб борилаётган кўп маданиятлилик сиёсатига қарши ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаракат қилган.
XS
SM
MD
LG