Линклар

Путин Хитойга уч кунлик давлат ташрифини бошлади


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Владимир Путин учинчи муддатга Россия президенти этиб сайланганидан қарийб бир ой ўтиб, Осиёга илк сафари доирасида Хитойга уч кунлик давлат ташрифи билан борди.

Сафари давомида Путиннинг Хитой раҳбарлари билан Сурияда давом этаётган зўравонликлар, Эроннинг мунозарали ядровий дастури, Россия-Хитой иқтисодий ҳамкорлиги, жумладан, энергетика соҳасида ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама этиши кутилмоқда.

5 июн куни Владимир Путиннинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Цзинтао билан музокара олиб бориши режаланган.

Россия раҳбари Хитойга боришидан олдин 4 июн куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашди.

Музокарадан сўнг икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштиришга оид ҳужжат ва Ўзбекистоннинг келгусида МДҲнинг Эркин савдо ҳудудига қўшилиши туғрисидаги меморандум имзолади.

Владимир Путин 5-6 июн кунлари Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.

Путин Хитойдан қайтаётиб, 7 июн куни Қозоғистонда тўхтайди.
XS
SM
MD
LG