Линклар

logo-print

НАТО Ўзбекистон билан шартнома имзолади


НАТОнинг Шимолий таъминот йўли қизил чизиқ билан кўрсатилган.

НАТОнинг Шимолий таъминот йўли қизил чизиқ билан кўрсатилган.

НАТО Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон билан бу давлатлар ҳудудлари орқали Афғонистондан юк ташишга оид шартнома имзолади.

Бу ҳақда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен баёнотига таяниб, ахборот агентликлари хабар қилди.

НАТО ундан олдин Россия билан ҳам бунга оид шартнома имзолаган.

Мазкур келишув НАТОга тегишли бўлган минглаб ҳарбий транспорт воситаси, контейнер ва бошқа юкларни Покистонни четлаб манзилга етказиш имкониятини яратади.

НАТО учқичлари ўтган йил ноябрида амалга оширган ҳужум оқибатида Покистон армиясининг 24 аскари нобуд бўлганидан сўнг Исломобод НАТОга тегишли юкларнинг Покистон ҳудуди орқали ташилишини тўхтатиб қўйган.
XS
SM
MD
LG