Линклар

Путин: Лукойл Ўзбекистон иқтисодиётига $ 5,5 миллиард сармоя ётқизмоқчи


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Россия Президенти Владимир Путин. Тошкент, 2012 йил 4 июн.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Россия Президенти Владимир Путин. Тошкент, 2012 йил 4 июн.

Россиянинг Лукойл нефт ширкати келаси етти йил давомида Ўзбекистон иқтисодиётига 5,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизишни режаламоқда.

Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин 4 июн куни Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи ниҳоясида маълум қилди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, журналистлар саволларига жавоб берган Путин Ўзбекистон газ соҳасида Россия билан рақобатчи эмаслигини, Россиянинг Газпром ва Лукойл ширкатлари Ўзбекистонда қатор энергетика лойиҳаларини амалга оширишни режалаганини айтган.

РИА Новости хабарига кўра, Путин Россия ва Ўзбекистон қайси бозорга қай услубда чиқиш борасида олдиндан келишиб олишини билдирган.

Россия раҳбари душанба куни Ўзбекистон МДҲнинг Эркин савдо ҳудудига қўшилиши борасида имзоланган ўзаро англашинув меморандумини ижобий қадам, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG