Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта 5 июн куни Ҳиндистонга икки кунлик сафарини бошлайди.

Ҳиндистон ҳукумати билан музокара чоғида икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, Панетта НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари, Хитойнинг Осиё-Тинч океани минтақасида кучайиб бораётган иқтисодий ва ҳарбий таъсири каби масалаларни ҳам муҳокама қилишни режалаган.

Расмийларга кўра, АҚШ Мудофаа вазири Деҳлига ташрифининг биринчи кунида Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ ва Бош вазирнинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Шив Шанкар Менон билан учрашади.

Леон Панетта Осиёга тўққиз кунлик сафари доирасида Ҳиндистондан олдин Ветнам ва Сингапурда бўлди.
XS
SM
MD
LG