Линклар

logo-print
Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 6 нафар йигит "Ваҳҳобийлик" диний радикал оқимига мансубликда айбланиб, ҳибсга олинди.

Бу ҳақда қўлга олинганлар яқинларига асосланиб Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти 5 июн куни маълум қилди.

Олмазор тумани Бешқўрғон кўчасида яшовчи Мурод Муҳаммадхоновнинг “Эзгуликка” айтишича, орган ходимлари унинг 28 яшар ўғли Дилшод ва 12 нафар диндор йигитни ҳибсга олган.

Ҳозирда улар Тошкент шаҳар 1-сон қамоқхонасида сақланмоқда.

"Эзгулик" раҳбари Васила Иноятованинг Озоликка айтишича, 13 фуқаро "Ваҳҳобийлик" оқимига мансубликда айбланиб қўлга олинган.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 244-моддаси 1, 2-қисми (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш, ноқонуний диний ва бошқа уюшмалар фаолиятида иштирок этиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Мурод Муҳаммадхонов фарзанди беш маҳал намоз ўқишини, аммо "Ваҳҳобийлик" диний радикал оқимига қўшилмагани таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG