Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:53

Суд залида ҳукмдан кейинги тартибсизлик


Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги маҳкамада Жанаўзен тартибсизликларига алоқадорликда айбланган 37 судланувчидан 12 нафарига 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 16 судланувчи шартли жазо олди, 3 нафари оқланди. Яна 5 айбланувчи амнистия қарори билан озод этилди.

Судя маҳкама ҳукмини ўқиб бўлиши биланоқ суд залида айбланувчилар тарафдорларининг норозилиги бошланиб кетди.

Ҳукмдан кейин суд залида тартибсизлик юзага келди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:04 0:00

Ўтган йилнинг 16 декабр куни Қозоғистон ғарбидаги Жанаўзен шаҳри ва Шетпе посёлкасида оммавий тартибсизлклар келиб чиққан эди.

Нефтчиларнинг 7 ой давомида адолатли талаб қилиб шаҳарнинг марказий майдонида намойиш қилиб туриши мустақилликнинг 20 йиллиги нишонланаётган кунда оммавий тартибсизликка айланиб кетган эди.

Тартибсизликлар давомида 17 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ фуқаро жароҳат олган.

5 нафар полиция ходими хизмат ваколатини суистеъмол қилиш айби билан турли йилларга озодликдан маҳрум қилинди.
XS
SM
MD
LG