Линклар

Бухоролик фуқаро одам савдосида айбланмоқда


Бу ҳақда Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармасидаги Озодликнинг манбаси хабар қилди.

Унга кўра, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган Комилов Бахрилло Мўмин ўғли Олот туманида яшовчи икки фуқарога даромадли иш ваъда қилиб, Россияда мажбурий ишлатгани аниқланган.

- Комилов 2011 йил март ойида, шахси аниқлашни имкони бўлмаган "Олег" ва "Максим" исмли номаълум шахслар билан жиноий тил бириктириб, Олот туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган Чориев Хусен Агмурович ва 1987 йилда тугилган Чориев Сардор Ҳусановичларни Россия Федерацияси, Москва вилояти, Раменский районида яхши даромадли ишга жойлаштиришни ваъда қилган холда, уларни алдаб, 2011 йилнинг сентябрь ойига қадар мажбурий меҳнатга жалб қилиб, ишлатиб келганликлари аниқланган,- деди Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармасидаги манба.

Айни пайтда, мазкур иш бўйича бухоролик Баҳрилло Комиловга Ўзбекистон Жиноят кодексининг одам савдоси билан шуғулланганлик айби қўйилиб, тергов давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG