Линклар

Қоракўлда ўгай ота қизининг номусига тегди


Вояга етмаганлиги боис исми келтирилмаётган 16 ёшли вояга етмаган қизни ўгай отаси номусига теккан.

Бухоро вилоят ИИБдаги манбага кўра, жиноят шу йилнинг феврал ойида содир этилган.

- Шу йилнинг 2 феврал куни соат 21.30 ларда, Қоракўл шаҳрида яшовчи, оиласидан ажрашган 1960 йилда туғилган нафақадаги Ҳусаинов Бахтиер Абдуллаевич, шу манзилда яшовчи ўгай қизи, 1996 йилда туғилган Й.Ш.ни ожизлигидан фойдаланган. Унга нисбатан зўрлик ишлатган холда номусига тегишга суикасд қилганлиги аниқланган. Бу ҳолат фақат 18 май куни аниқланди,- деди Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармасидаги манба.

Айни пайтда вояга етмаган қизнинг номусига теккан Ҳусаинов тергов қилинмоқда.

Бир неча ой олдин Бухоро шаҳрида вояга етмаган қизни бир неча мардикор номусига теккани ҳақида аҳоли орасида хабар тарқалди.

Мардикорлар қўлга олиниб, айни пайтда бу иш бўйича ҳам тергов иши давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG