Линклар

Сурия ҳукумати БМТга қарашли 17та агентлик ва нодавлат ташкилотининг Сурияга киришига рухсат берди.

Ундан олдин Дамашқ 17 давлат дипломатлари, асосан, АҚШ ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар дипломатларини исталмаган шахс деб эълон қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги Сурия элчилари айни давлатлардан чиқариб юборилганига жавобан шундай чора кўрилганини билдирди.

Ўтган ҳафта АҚШ ва ЕИ давлатлари Суриянинг Ҳаула шаҳрида тинч аҳолидан 108 одам, асосан аёллар ва болалар ўлдирилганига норозилик тариқасида Сурия элчисини мамлакатдан чиқариб юборган эди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Сурия элчилари "persona non grata" деб эълон қилингач, Ғарб дипломатларининг аксари Сурияни тарк этган.

Сурия исталмаган шахс деб эълон қилганлар орасида АҚШ, Британия, Франция ва Туркия элчилари, шунингдек, Белгия, Болгария, Германия, Канада, Италия ва Испания элчихоналарининг дипломатлари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG