Линклар

ЕИ Ташқи ишлар вазири Исломободга борди


ЕИ Ташқи сиёсати мутасаддиси К.Эштон (ч) ва Покистон ТИВ Х.Раббоний, Исломобод ш., 2012 йил 5 июн.

ЕИ Ташқи сиёсати мутасаддиси К.Эштон (ч) ва Покистон ТИВ Х.Раббоний, Исломобод ш., 2012 йил 5 июн.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Исломободда Покистон Ташқи ишлар вазири Хина Раббоний билан музокара ўтказди.

Мулоқот чоғида ЕИ ва Покистон ўртасида иқтисодий, хавфсизлик ва сиёсий соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлаш учун “стратегик диалог” бошлаш масаласи муҳокама қилинди.

Эштон хоним Брюссел ва Исломобод Покистонда ишлаб чиқарилган махсулотларнинг Европа Иттифоқи бозорларига киришида имтиёз берилиши бўйича келишувга эришиш арафасида эканини билдирди.

Европа Иттифоқи Покистоннинг энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, ЕИ-Покистон ўртасидаги савдо ҳажми 8,3 миллиард евродан ошган.
XS
SM
MD
LG