Линклар

АҚШ ҳукумати пилотсиз учқич ёрдамида амалга оширилган ҳужумда Ал-Қоида етакчиси Абу Яҳё Ал-Либийнинг ўлдирилганини тасдиқлади.

Ҳужум 4 июн куни эрталаб Покистоннинг шимолий ҳудудида амалга оширилган эди.

Оқ Уй матбуот котиби Жей Карнейга кўра, Ал-Қоидадаги иккинчи одамлиги айтилаётган Абу Яҳё Ал-Либийнинг ўлими террор гуруҳи учун катта йўқотишдир.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Ливия фуқароси Ал-Либий Ал-Қоида раҳбари Айман Аз-Завоҳирийнинг юқори лавозимли ёрдамчиси бўлган.

Абу Яҳё Ал-Либий Афғонистондаги АҚШ назоратида бўлган қамоқдан қочганидан кейин унга қарши уюштирилган ҳужумлардан омон чиққан.

Қўшма Штатлар Ал-Либийнинг боши учун бир миллион доллар мукофот пули берилишини эълон қилган эди.

Хабарларга кўра, АҚШ пилотсиз учқичлари Покистон ҳудудида шанбадан душанбага қадар амалга оширган учта ҳужумда қарийб 30 одам ўлган.
XS
SM
MD
LG