Линклар

АҚШ Грузиянинг соҳилбўйи хавфсизлигини кучайтиришда ёрдам беради.

Бу ҳақда сешанба куни АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Грузия расмийлари билан мудофаа масалалари бўйича ўтган учрашувда эълон қилди.

Шу билан бирга, Давлат котиби Грузия ҳукуматини очиқ ва адолатли парламент сайловларини ўтказишга ва 2013 йилдаги ҳокимият алмашувини демократик йўсинда амалга оширишга чақирди.

Грузия расмийлари билан "стратегик мулоқот"да қатнашган Ҳиллари Клинтон АҚШ ёрдамида янгиланган денгиз чегарасини қўриқлаш кемасининг ишга туширилиш маросимида ҳам иштирок этди.

Батумида ўтган учрашувларда Клинтон Қўшма Штатлар Грузиянинг ҳудудий бутунлигини сақлаб қолишда кўмак беришини таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG