Линклар

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг соғлиғи тикланиб бормоқда.

Бу ҳақда унинг германиялик шифокори Карл Макс Эинхаупл эълон қилди.

Кучайган бел оғриғи туфайли қамоқдан касалхонага кўчирилган Тимошенконинг аҳволи яхшилашгани, бел оғриғи эса бироз сусайгани айтилмоқда.

Бироқ, немис шифокорининг таъкидлашича, маҳкуманинг Харков шаҳридаги касалхонада даволаниши қийин кечмоқда.

Украина ҳукумати Тимошенконинг хорижда даволанишига рухсат бермаганидан кейин у маҳаллий касалхонада немис шифокори кузатувида даволанишга рози бўлган.

Собиқ бош вазир Юлия Тимошенко хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланиб, 7 йиллик қамоққа ҳукм этилган эди.
XS
SM
MD
LG