Линклар

Россия парламентининг қуйи палатаси оммавий намойишлар бўйича тартиб-қоидаларни кенгайтирувчи ва уларни бузганларга нисбатан катта жарималар жорий этувчи қонун лойиҳасини қабул этди.

Сешанба куни 10 соатлик баҳсдан сўнг қабул қилинган қонун лойиҳаси кенг мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Парламентдаги мухолифат лойиҳани демократик принципларга зид эканлигини айтиб, унга 400 га яқин ўзгартиришлар таклиф этди.

Қонун лойиҳасига қарши бўлган 20 га яқин киши Дума биноси олдида намойиш ўтказди. Уларнинг барчасини полиция тарафидан ҳибсга олигани айтилмоқда.

Янги қонун лойиҳаси бу ҳафта Дума юқори палатасида кўриб чиқилади.

Танқидчилар қонун лойиҳаси ҳозиргача давом этаётган Путинга қарши митингларни тўхтатишга қаратилгани айтилмоқда.

Владимир Путин 7 май куни учинчи маротаба Россия президенти курсисига ўтирди.
XS
SM
MD
LG