Линклар

Пекинда ШҲТ саммити иш бошлади


Владимир Путин саммит мезбони Хитой президенти билан.

Владимир Путин саммит мезбони Хитой президенти билан.

Бугун Хитой пойтахти Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг икки кунлик учрашуви иш бошлади. Олий даражали учрашув кун тартибидаги асосий мавзуларнинг Марказий Осиë ва Афғонистондаги хавфсизлик вазияти билан боғлиқ муаммолар экани айтилмоқда.

Пекин расмийларига кўра¸ икки кунлик саммит иштирокчилари шунингдек ШҲТ ҳудудида террорчиликка қарши кураш режасини ҳам муҳокама қиладилар. Айни пайтда¸ музокаралар давомида Марказий Осиëдаги инфраструктурани ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаш масаласининг кўриб чиқилиши айтилмоқда.

2001 йилда ташкил топган минтақавий хавфсизлик ташкилотига Хитой¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Россия¸ Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо.

Бугунги Пекин саммитида Афғонистон¸ Ҳиндистон¸ Эрон¸ Мўғилистон ва Покистон раҳбарлари ҳам кузатувчи мақомида иштирок этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG