Линклар

logo-print
Россия парламентининг юқори палатаси – Федерация кенгаши намойишчиларга солинадиган жаримани 300 баробаргача ошириш ва кўча тадбирлари учун янги жазолар жорий қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Мазкур лойиҳа сешанба куни парламент қуйи палатаси – Давлат Думаси тасдиғидан ўтган эди.

Эндиликда мазкур лойиҳа президент Путин қўл қўйгандан сўнг қонун кучига киради.
Путин томонидан имзоланиши кутилаëтган мазкур қонун рухсат берилмаган намойишда иштирок этганларга 10 000 дан 900 000 рублгача жарима солишни кўзда тутади. Жорий қонунда бу жарима 100 рублдан 300 рублгача қилиб белгиланган.

Мазкур қонун лойиҳаси мухолифлари уни Путиннинг учинчи бор президентликка келишига қарши бошланган норозилик намойишларини кескин бостириш мақсадида ишлаб чиқилган жазо чоралари сифатида танқид қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG