Линклар

logo-print
Жанубий Кавказ бўйлаб сафар қилаëтган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Озарбайжон пойтахтига келди.

Кеча Батумида Грузия президенти Михаил Саакашвили билан учрашган Клинтон Тбилиси раҳбарини мамлакатда ҳалол ва адолатли парламент сайловлари ўтказишга чақирди.

Клинтоннинг Баку сафари Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги кескинлик яна ошган бир пайтга тўғри келмоқда.

Жорий ҳафта икки давлат чегарачилари ўртасида чиққан отишма оқибатида уч арман ва беш озарий ҳарбийси ўлдирилди.

4 июн куни Ереванга сафар қилган Клинтон Тоғли Қорабоғ атрофидаги зиддиятнинг яна ошиб бораëтгани хусусида ташвиш билдирди ва томонларни чегара можароси кенг кўламли урушга айланиб кетмаслиги учун босиқ бўлишга чақирди.

АҚШ дипломатлари раҳбарининг Бакудан сўнг сафарини Туркияда давом эттириши белгиланган.
XS
SM
MD
LG