Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:01

Миржалол Қосимов терма жамоани торта оладими?


Ўзбекистонлик футбол мухлислари Миржалол Қосимовдан умидлари катта эканлигини айтмоқдалар.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари Миржалол Қосимовдан умидлари катта эканлигини айтмоқдалар.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Миржалол Қосимов ўзбек футболини жаҳон ва Осиё чемпионатлари финалларига олиб чиқа оладими? Ўзбекистонлик футбол шарҳловчиси ва ашаддий футбол ишқибози ана шу мавзуда баҳслашади.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари тўртинчи босқичининг биринчи ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси эронликларга 0-1 ҳисобида ютқазиб қўйганидан сўнг, жамоа бош мураббийси Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди.

Унинг ўрнига “Бунёдкор” жамоасига бош мураббийлик қилиб келган Миржалол Қосимов тайинланди.

Миржалол Қосимов бундан тўрт йил олдин Ўзбекистон терма жамоасида бир муддат бош мураббий бўлиб ишлаган, бироқ Осиё Кубоги-2011 саралаш ўйинларида ўзбек футболчилари БАА жамоасига ютқазиб қўйганидан сўнг бу вазифадан олинган ва Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланган эди.

Мана, орадан тўрт йил ўтиб, Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор муваффақиятсиз ўйиларидан сўнг жилов яна Миржалол Қосимов қўлига ўтди.

Хўш, Миржалол Қосимов раҳбарлигида ўзбек футболчилари жаҳон ва Осиё чемпионатлари финал ўйинларига чиқа оладими?

Марҳум кулгу устаси Ҳожибой Тожибоев айтганидек, ҳеч бўлмаса финалга чиқиб, “ўйнамаса ҳам майли, Германияга бориб музқаймоқ ялаб кела оладими?”

Баҳс майдони қатнашчилари ўзбекистонлик таниқли спорт шарҳловчиси Ҳайдар Акбаров ва навоийлик ашаддий футбол ишқибози Мухтор Мирзоқулов.

Ҳайдар Акбаров Миржалол Қосимовнинг терма жамоани илғорлар сафига олиб чиқишига ишонмайди. Унинг фикрича Миржалол Қосимов ўзбек футболи тарихида ном қолдирган футболчи, бироқ у терма жамоани торта олмайди.

Мухтор Мирзоқулов фикрича, Ўзбекистон тера жамоаси энди ҳақиқий ва миллий мураббийга эришди ва кейинги ўйинлари яхши бўлади.

Ҳайдар Акбаров: Агар тўрт йил олдин Миржалол Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятини давом эттирганда эди, балки ниятини амалга ошириши мумкин эди. Жаҳон чемпионатининг охирги босқичида, қолаверса жамоа жуда оғир аҳволга тушиб қолган ҳозирги босқичда яна бош мураббийликка ташлаб қўйишлари нотўғри иш бўлди. Чунки унга жуда қийин бўлади. Миржалол ўзбек футбол тарихида ном қолдирган футболчи, лекин бугун жамоанинг ярми тезкор ўйин кўрсата олмайди, у жамоани эплай олармикин? Шунга мен унга кўп ҳам ишонмаяпман...

Мухтор Мирзоқулов: Бундан тўрт йил олдин бош мураббий Рауф Инилеев ўзбек футболини ботқоққа ботириб, Миржалолга ташлаб кетган эди. Бу ўзи катта хато эди. Чунки ўшанда Миржалол эндигина футболчилик фаолиятини тугатган ва мураббий сифатида тажрибаси йўқ эди. энди унинг тажрибаси ошди, "Бунёдкор" жамоаси мураббийи сифатида ҳар йили халқаро мусобақаларда қатнашиб келмоқда. У Сколарини қўл остида тарбия олган. Мен ҳозир терма жамоага ундан муносиб кадр кўрмаяпман. Миржалол эплайди...

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:35 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG