Линклар


Зуҳро юлдузи ëки Венера планетаси бугун қуëш устида кўринди ва астрономларга кўра¸ бундай ноëб ҳодиса яна 105 йилдан кейингина кузатилиши мумкин.

Венера планетасининг қуëш устидан ўтишини кузатиш учун дунë бўйлаб миллионлаб одам бугун осмонга тикилди.

Бу телескоп ихтиро қилингандан бери Зуҳро юлдузининг ердан туриб қараганда қуëш устидан олтинчи бор ўтиши.

Биринчи марта бу ноëб ҳодиса 1639 йилда кузатилган¸ кейингисининг эса 2117 йилда бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG