Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:43

Ўзбекистонликлар Туркманистонга киритилмади


Ўзбекистон фуқаролари Туркман чегарасидан ўтолмай сарсон
Ўзбекистон фуқаролари Туркман чегарасидан ўтолмай сарсон

6 июн куни ўзбек-туркман чегарасидаги Кўҳна Урганч чегара постидан юзга яқин ўзбекистонлик ҳеч бир изоҳсиз орқага қайтарилди.

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида яшовчи фуқаро, ўзини ошкор қилмаган ҳолда Skype орқали Озодликка хабар қилишича, 6 июн куни Хўжайли чегара пости (Туркманистон томондан Кўҳна Урганч пости)да туркман чегарачилари жами юзга яқин ўзбекистонликни чегарадан ўтказмаган.

- Туркманистонда қариндошларимиз борда. Ўшанга Хўжайли чегара бўлимидан ўтдик. Туркманистонга ўтмоқчи бўлсак, ўтказмади. Ҳозир ўта олмасдан қайтиб келаяпмиз. Ўзбекларни ўтказмаяпти, фақат туркманларни ўтказаяпти. Кўна Урганч постидан ўтмоқчи эдик. 100га яқин одам ўта олмади ўзбеклардан,- дейди суҳбатдош.


Ўзбекистон фуқаролари Туркман чегарасидан ўтолмай сарсон
Ўзбекистон фуқаролари Туркман чегарасидан ўтолмай сарсон
Хўжайлилик йигитнинг айтишича, туркман чегарачилари уларни Туркманистонга киритмаcлик сабабини изоҳламаган.

- Сабаб йўқ. Ўзидан ўзи ўзбекларнинг устидан кулиб ўтказмаяпти. Сабабини айтинг деса, айтмаяпти. Фақат туркман фуқароси ўтаяпти. Юзлаб одамлардан ҳеч биттаси ўта олмаяпти. Кун иссиқ. Сув йўқ. Ўзбекистонники ўтказаяпти. Туркман умуман ўтказамаяпти. Шунча харажат бекор кетдида. Қайтиб келдик,- дейди Skype орқали Озодликка боғланган йигит.

Туркманитсон мухолифатига оид Gundogar нашри ўтган ойда хўжайлилик йигит тилга олган Кўҳна Урганч чегара постидан бир кунда 52 ўзбекистонлик қайтарилгани ҳақида хабар қилган эди.

Ўзбек-туркман чегарасидаги вазият бўйича мониторинг ўтказаётган Хоразмдаги “Нажот” ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг айтишича, Ўзбекистоннинг Шовот ва Амударë туманларига яқин туркман чегара постларида ҳам чеклов ҳолатлари кучайган.

Ҳуқуқ фаолига кўра, Туркманистонга имтиëзли кириш ҳуқуқига эга бўлган чегарадош ҳудудда яшовчи Ўзбекистон фуқароларининг қўшни давлатда яшовчи қариндошлариникига ўтиши кун сайин қийинлашиб бормоқда.

- Охирги пайтда бизларга маълум бўлишича, Туркманистон-Ўзбекистон чегарачилари томонидаги воқеаларда асосан туркман чегарачилари ўзбек фуқароларини обдон текширишга ҳаракат қилишаяпти. Кейин яхши бир нарса бошланган эди. Ўзбеклар ўзларининг енгил автомобилларида бемалол кириб чиқиш ҳолатлари мавжуд эди. Лекин охирги пайтларда бу нарсаларга чек қўйилди. Ҳатто машиналарининг ғилдираклари маркер билан белгиланиб қайтиш пайтда маркер билан қўйилган эмблемани кўргандан кейин орқага қайтиши мумкин. Агар шу нарса бузилган бўлса, бож ундириб штраф қилишаяпти,- дейди Ҳайитбой Ёқубов.

Gundogar нашри ўз манбаъларига таяниб, бир ойнинг ичида Туркманистонга киришни истаган 4500 фуқародан 1200 нафари ҳеч бир изоҳсиз қайтариб юборилгани ҳақида ëзди.

Туркманистон тарафи 1999 йилда бир тарафлама тарзда Ўзбекистон билан чегараси бўйлаб тиканли сим девори ўрнатишни бошлаган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG