Линклар

АҚШнинг Калифорния штатида машҳур фантаст ёзувчи Рэй Брэдбери 91 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги ёзувчининг қизи сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Ўтган асрнинг 40-йилларидан буён фантастик ҳикоялар ёзиб келган Раймонд Дуглас Брэдбери 1953 йили “Фаренгейт бўйича 451 даража” романини эълон қилганидан сўнг жаҳонга танилиб кетганди.

Брэдберининг асарлари дунёдаги 30 дан ортиқ тилга, шу жумладан, ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Бир неча йил муқаддам Ўзбекистонда ёзувчи асарлари асосида саҳналаштирилган “Рэй Брэдбери театри” сериали ҳам намойиш этилганди.
XS
SM
MD
LG