Линклар

Пекин ва Москва интервенция ва санкцияларга қарши


Россия президенти Владимир Путин (ч) ва Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Цзинтао (ў).

Россия президенти Владимир Путин (ч) ва Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Цзинтао (ў).

Кеча Пекинда учрашган Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Цзинтао ва Россия президенти Владимир Путин Сурияга хориждан қўшин киритилиши ва Эронга нисбатан бирор-бир янги санкция киритилишига қарши эканларини билдирдилар.

Икки давлат раҳбари номидан ёйинланган қўшма баёнотда Ху Цзинтао ва Владимир Путин, улар фикрича, ғарб мамлакатларининг Сурияга нисбатан олиб бораётган “режим алмаштириш сиёсати”га қарши эканини ҳам айтилган.

Россия ва Хитой лидерлари Шимолий Корея ядровий дастури бўйича музокараларни ҳам тез орада қайта тиклаш чақириғи билан чиққанлар.
XS
SM
MD
LG