Линклар

logo-print

Дамашқ Ҳамадаги қотилликларга алоқадорлигини рад этмоқда


Президент Башар Ассад бошчилигидаги Сурия расмийлари ҳукумат қўшинлари мамлакатда оммавий қотилликлар содир этаётганларини рад этаяптилар.

Президент Башар Ассад бошчилигидаги Сурия расмийлари ҳукумат қўшинлари мамлакатда оммавий қотилликлар содир этаётганларини рад этаяптилар.

Сурия расмийлари Ҳама вилоятида содир этилган оммавий қотилликка алоқадор эканликлари ҳақидаги айбловларни инкор қилмоқда.

Сурия ҳукуматининг бугун тонгда эълон қилган баёнотида Ал-Қубайр қишлоғида 86 кишининг ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар “ёлғон” экани айтилади. Дамашқ у ерда “террорчилар гуруҳи” томонидан ўлдирилган 9 кишининг жасади топилганини билдирмоқда.

Ал-Қубайрда ҳукуматпараст “Шабиҳа” гуруҳи томонидан 20 дан зиёд бола ва 20 нафар аёл дохил 86 киши ўлдирилгани ҳақида чоршанба оқшомида суриялик мухолифат фаоллари маълум қилгандилар.

Икки ҳафта муқаддам Суриянинг Ҳула шаҳрида 108 киши ўлдирилганди. Мухолифат, БМТ кузатувчилари ва Ғарб мамлакатлари бу жиноятда Сурия расмийларини, расмий Дамашқ эса ўз мухолифларини айблаганди.

Чоршанба куни АҚШ Сурия расмийларини режим алмашишини талаб қилаётган фуқароларга қарши зўравонлик кампанияси олиб бораётгани учун яқин орада бу мамлакатга нисбатан кескин иқтисодий санкциялар жорий қилиниши мумкинлиги юзасидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG