Линклар

logo-print
5 июндан бошлаб Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 2010 йил июнида содир бўлган воқеаларнинг икки йиллиги муносабати билан ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган тартибда ишлай бошладилар.

Бу ҳақда журналистларга маълум қилган Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Суюн Умрзоқов ўшликлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳарда паспорт тартиби жорий этилганини билдирди.

Умрзоқов июн воқеаларининг икки йиллиги яқинлашгани сайин ўшликлар турли миш-мишлар бўйича милицияга кўпроқ мурожаат қилаётганини айтаркан, бу борада аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилаётганини қайд этди..

Шунингдек, Ўш милицияси раҳбари шаҳарликларни ҳар хил фитналарга учмасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG