Линклар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқин орада дунё сўзак (гонорей) касаллигига қарши таъсирли дори-дармонсиз қолиши қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ташкилотнинг жинсий йўллар билан юқадиган касалликлар бўйича бўлим раҳбари Манжула Лусти Норасимхоннинг билдиришича, бактерия аксарият антибиотикларга қарши собитлик кўрсатаяпти.

ЖССТ антибиотиклар самарадорлигини узоқроқ сақлаб қолиш учун дори-дармонлардан фойдаланиш бўйича миллий тартиб-қоидаларни кучайтириш ва сўзак касаллиги кўламини аниқлаш учун мижозлар устидан назоратни оширишга чақирмоқда.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб йилига сўзак касаллиги билан боғлиқ 100 миллиондан кўпроқ ҳолат қайд этилаяпти. Тиббиётчиларнинг таъкидлашларича, бу касаллик билан оғриган кишиларнинг ОИТС юқтириб олиш хавфи жуда катта.
XS
SM
MD
LG