Линклар

logo-print

ШҲТ Гулнора Каримовани тақдирлади


Гулнора Каримованинг ШҲТ мукофотига сазовор бўлгани ҳақида унинг Twitter микроблогидаги шахсий саҳифасида ҳам, Каримова васийлик қилувчи "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси сайтида ҳам ҳозиргача ҳеч қандай маълумот берилмади.

Гулнора Каримованинг ШҲТ мукофотига сазовор бўлгани ҳақида унинг Twitter микроблогидаги шахсий саҳифасида ҳам, Каримова васийлик қилувчи "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси сайтида ҳам ҳозиргача ҳеч қандай маълумот берилмади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти таъсис этган “Ипак йўли-гуманитар ҳамкорлик” мукофоти бу йил ташкилотга аъзо давлатлар вакилларидан 6 кишига берилди.

ШҲТ мукофотига сазовор бўлган россиялик санъат арбоби Мира Колцова, Тожикистоннинг Хитойдаги элчиси Рашид Алимов, қозоғистонлик олим Дукен Мазимхан, Хитой миллатлар марказий университети профессори Ху Чжэнхуа, Қирғизистон собиқ Маданият вазири Султан Раевлар орасида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғичи Гулнора Каримова ҳам бор.

Синхуа агентлиги хабаридан келиб чиқилса, кеча Пекиндаги Халқ йиғинлари саройида ўтказилган мукофот топшириш маросимида Гулнора Каримова “ўзбекистонлик жамоат арбоби” дея тақдим этилган.

Айрим маълумотларга кўра, мазкур мукофотни олиш учун Гулнора Каримова Пекинга шахсан бормаган, балки унга аталган нишон Ўзбекистон вакилига топширилган.

ШҲТ томонидан таъсис этилган “Ипак йўли-гуманитар ҳамкорлик” мукофоти, расмий маълумотларга кўра, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида гуманитар ҳамкорлик йўлида алоҳида ҳисса қўшган машҳур шахсларга берилади.

Кечаги мукофот топшириш маросимида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан алоқалари илиқ деб бўлмайдиган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва ХХР Давлат кенгаши аъзоси Дай Бинго иштирок этгани айтилмоқда.

6 июн куни мазкур мукофот топширилган саройда “Яхши қўшничилик” деб номланган халқаро бадиий кўргазма ҳам очилган. Кўргазмага ШҲТга аъзо давлатлардан бўлган 54 нафар рассомнинг 120 та картинаси қўйилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG