Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:39

Жиззахда амалдорлар ҳибсга олинди


Жиззах вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ва Жиззах туман Суд-ижро департаменти раисининг пора олаëтган пайтда Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушлангани айтилмоқда.

Жиззах вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Шавкат Ҳақназаров Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан пора олаётган пайтда ҳибсга олинган, дейди Жиззах Адлия бошқармасига яқин бўлган Озодлик манбаси ўз хавфсизлиги важидан исми ошкор этилмаслиги шарти билан:

- Шавкат Ҳақназаров икки минг доллар билан ушланган, ҳозир СНБда ўтирибди, дейди Озодлик манбаси.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Тоҳир Саидбобоев ҳам Шавкат Ҳақназаровнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади. Унинг айтишича, айни пайтда унга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилаяпти ва шунинг учун ҳам бу ҳақдаги тўлиқ маълумот тергов тугагандан кейин берилиши мумкин.

Жиззах шаҳрида яшовчи ҳуқуқшунос аёл, Шавкат Ҳақназаровнинг вилоят адлия тизимидаги порахўрликнинг янада кенг тус олишига сабабчи эканидан ўзи ва ҳамкасблари кўпдан хабардор эканини айтади :

- Менга баъзи одамлар мурожаат қилган эди. Масалан¸ Шавкат Ҳақназаров ЗАГС идоралари раисларидан, нотариуслардан “доля” беришни талаб қилар экан. Ўз навбатида ЗАГС раисалари ҳам одамлардан 12 минг сўм турадиган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани 50 минг сўмдан пуллаган. ЗАГС мудираларидан нега бундай қиласизлар деб сўраганимда, Ҳақназаров биздан пора талаб қилади, бермасак ишлолмаймиз деб, ўзимга айтишган.

Кейин мутахассислиги ҳуқуқшунос бўлмаган ўз одамларини ишга олган. Биз Адлия вазирлигига ёздик. Текширишди ва бу даъволар ўз исботини топмади, деган жавобни беришди. Кейин Кабминга ёздик. Кейин текшириб баъзи заведуший ЗАГСларни бўшатиб, озроқ тартиб ўрнатишди. Бу одамнинг ишдан кетганлиги жуда яхши бўлди, деди исми сир қолишини сўраган ҳуқуқшунос.

Вилоятдаги коррупция кўламининг катта эканлигини, Жиззах туман Суд-ижро департаменти бошлиғи Улуғбек Қаршибоевнинг Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олингани ҳам тасдиқлаб турибди, дейди жиззахлик ҳуқуқ фаоли Мамиржон Азимов.

- 31 май, пайшанба куни Жиззах туман Суд-ижро департаменти бошлиғи Улуғбек Қаршибоев 1¸5 миллион сўм пора билан қўлга тушибди, деган хабар пайдо бўлди. Бугун Суд-ижро департаменти ходимлари билан гаплашганимда улар буни тасдиқлашди. Бироқ улар Қаршибоев пора билан эмас, балки телефон сўзлашувларида пора талаб қилгани учун ҳибсга олинган, деган жавобни беришди, дейди Мамиржон Азимов.

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Агробанкнинг Жиззах вилояти бўлими раҳбари ҳам ҳибсга олинган¸ банкнинг икки ходими қочиб кетган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG