Линклар

Грецияда телешоу пайтида ўнгчи сиёсатчи сўлчилар вакилига тарсаки туширди


Греция прокуратураси телевизион дастур пайтида икки нафар сўлчи сиёсатчига ҳужум қилганликда гумон қилинаётган Олтин Тонг партияси матбуот котибини ҳибсга олишга ордер берди.

Охирги сайловда парламентга сайланган ултра-ўнгчи партия вакили Илиас Касидиарис телевидениеда берилган ток-шуода ўрнида ирғиб туриб Коммунист партияси аъзосига тарсаки туширгани кўрсатилди. Телетомошабинлар унинг сўлчи СИРИЗА партияси аъзосига стаканни ирғитиб юборганига ҳам гувоҳ бўлишди.

Бунга СИРИЗА партияси вакилининг Касидиарисга нисбатан суд иши давом этаётганини эслатгани сабаб бўлди.

Муҳожирларга нисбатан зўравонликларни қўллаганликда айбланадиган Олтин Тонг партияси 6 май кунги сайловда илк бор парламентга сайланган эди.

Молиявий инқирозни бошдан кечираётган Грецияда 17 июн куни муддатидан аввал янги парламент сайланади.
XS
SM
MD
LG